Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида кўчкилар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди “Hindustan Times” нашри расмий манбаларга таяниб.
Воқеа жума куни кечқурун Жамму ва Кашмир штатидаги Купвара округи шимолида содир бўлган. “РИА Новости”нинг хабар беришича, ўлганлар орасида болалар ҳам бор.
Кўчки остида қолган одамларни қидириш билан полиция, армия ва маҳаллий аҳоли шуғулланмоқда. Икки киши қутқариб олинган.
ЎзА