Ўзбекистонлик гандболчилар Осиёда тенгсиз

Сингапурда 21 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида гандбол бўйича 5-Жануби-Шарқий Осиё чемпионати ўтказилди.

Унда саккизта терма жамоа – Ўзбекистон, Сингапур, Хитой, Хитой Тайпейи, Япония, Жанубий Корея ва Макао терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган гандболчиларимиз олтин медалга сазовор бўлган бўлса, қизлар терма жамоамиз кумуш медаль билан тақдирланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА