Таиланднинг Бангкок шаҳрида профессиональ боксчилар ўртасида ўтказилган турнирда Қобилбек Тўлабоев илк ғалабасини қўлга киритди.
Енгил вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари беллашувида Қобилбек мезбонлар шарафини ҳимоя қилган Путтипхон Ракунга қарши ажойиб жанг ўтказди. Баҳсда боксчимиз рақибига қатор зарбалар йўллади ва уни техник нокаутга учратиб, ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.
Қобилбек Тўлабоев ушбу жангга қадар профессиональ боксда икки маротаба жанг ўтказган ҳамда уларда имкониятни бой бериб қўйган эди.
ЎзА