Британиялик тизимли биология ва узоқ умр кўриш соҳасида эксперт Эндрю Стил кексайиш жараёнини секинлаштирадиган еттита оддий одатларни келтириб ўтди, деб ёзади Express нашри.
Гап доимий жисмоний ҳаракат, Соғлом уйқу, озиқ-овқат қўшимчаларидан воз кечиш, таомда сабзавотлар кўп бўлиши, қон босими ва юрак урушини назорат қилиб бориш, Тишларни соғлом сақлаш ва ноодатий парҳезлардан воз кечиш ҳақида бормоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳатто, мунтазам равишда ҳар куни ўн дақиқа пиёда юриш ҳам ижобий самара берар экан. Жисмоний машқлар бажараётганда организмни зўриқтирмаслик керак, дея огоҳлантиради Стил. Унинг фикрича, ҳаддан ортиқ зўриқиш ҳаёт давомийлигини қисқартириши мумкин.
Бундан аввалроқ АҚШдаги Стэнфорд университети олимлари инсон кексайиши жараёнида учта асосий босқични маълум қилган эди.
Мутахассислар ёши 18 дан 95 гача бўлган 4263 кишининг қон плазмасини таҳлил қилиб, уч мингга яқин ҳар-хил турдаги оқсилларни ўрганган ва уларнинг организмдаги улуши 10 йиллар давомида ўзгаришсиз қолганига гувоҳ бўлишганини ёзишганди. Олимларнинг таъкидлашича, бироқ ёши 34, 60 ва 78 ёшдаги кўнгиллиларда оқсиллар даражасида сезиларли ўзгаришлар кузатилган.