Нукусда ІТ-Park ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали ҳамкорлигида қўшма инкубация маркази ташкил қилинади. Бу бўйича ТАТУ Нукус филиали директори, т.ф.д., профессор Б.Қаипбергенов ва ІТ-Park директори ўринбосари А.Кучкаров шериклик меморандумини имзолади.

Шартномага кўра, ІТ-таълимнинг муҳим эканлиги инобатга олинган ҳолда, ахборот технологиялари, ІТ-Раrk фаолияти, start-up лойиҳалари экотизимини жорий қилиш ва ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш, шунингдек, қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш экотизимини яратиш назарда тутилган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА