Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташаббуси билан 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Нукус деҳқон бозорида «Саломатлигингизга эътибор қаратинг!» шиори остида акция ўтказилди.
Тадбир доирасида институтнинг битирувчи курс талабалари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларнинг қон босимини бепул ўлчади ва тавсиялар берди. Шунингдек, одамлар гавжум жойларда масофани сақлаш ва албатта ниқоб тақиб юриш зарурлиги, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туришнинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишларини олиб борди. Бундай акциялар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва уларнинг саломатлигига янада эътиборли бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
Талаба-ёшлар томонидан аҳолига саломатлик мавзусидаги буклетлар ва бепул тиббий ниқоблар тарқатилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА