Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Садир Жапаров шундан сўнг Кўксарой қароргоҳига йўл олди.

Абдулазиз Мусаев, Оқил Ғуломов(сурат), ЎзА