Нукус шаҳрида мамлакатимиз ҳамда халқаро турнирлар ғолиби фахрий полвон Султон Сулаймонов таваллудининг 60 йиллигига бағишлаб спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Шуманай, Амударё, Хўжайли, Кегейли, Нукус туманлари, шунингдек, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан жами 50 нафарга яқин спортчи қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, Нукус туманилик курашчи Заҳириддин Зойитов мусобақа ғолиби бўлди. Хўжайли туманидан Зарапатдин Турдимуратов иккинчи, Шуманай туманидан Мийрибек Абдухаликов ва қўнғиротлик Эргаш Айтбоевлар учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб спортчиларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА