Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова, янги мавсумга тайёргарлиги ва режалари ҳақида ЎзА ҳодими билан суҳбатлашди.
– 2017 йил сиз учун жуда омадли ўтди. Эришган натижаларингиздан кўнглингиз тўлдими?
– Ҳа! Бу йилги мавсум мен учун улкан ғалабаларга бой бўлди ва ўз олдимга қўйган мақсадларга етишдим. Афсуски, пойтахтимизда ўтган “Tashkent Open – 2017”
турнирида бироз омад етишмади.
– Янги мавсумга тайёргарлигингиз қандай бўлмоқда?
– Сўнгги икки хафта давомида дам олдим. Ҳозирда чигал ёзди ва жисмоний машқлар билан шуғулланмоқдаман.
– Янги мавсумни қайси мусобақа билан бошлайсиз ва режаларингиз қандай?
– Январь ойида “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” турнирида ўйнайман. Шунингдек, йил давомида ўтказиладиган “Катта дубулға” туркумига кирувчи барча мусобақаларда иштирок этаман. WTA ва ITF Woman’s томонидан ўтказиладиган турнирларда имкон қадар ғалаба қозонишга харакат қиламан.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА