Хитой космик фан ва техникалар корпорацияси сайёралараро станцияси Марс орбитасига чиққанини маълум қилди.
“Interfax.ru” бу ҳақда хабар тарқатган.
“10 февралда “Тяньвен-1” тадқиқот зонди орбитага чиқди ва бу билан Хитойнинг Марсга чиққан илк сунъий йўлдоши бўлди”, дейилади корпорация маълумотида.
Бу станция май ойигача Марснинг қўниш учун қулай жойларини тадқиқ қилади. Хитой миссияси бу сайёрага одамларнинг кўчириб келиниши имкониятларини ўрганади.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Бирлашган араб амирликларининг ёзда учирган “Al Amal” (“Умид”) йўлдоши Марсга чиққани айтилганди.
18 февралда эса, америкаликларнинг “Perseverance” марсоходи Қизил сайёрага етиб бориши лозим.