Германия канцлери Ангела Меркель ва АҚШ президенти Жо Байден газ қувурлари ётқизилиши бўйича “Шимолий-2” лойиҳасини муҳокама қилди.
Мулоқот давомида Америка томони ўз позициясини баён қилди, деб хабар беради “Handelsblatt” газетаси.
Нашрга кўра, мазкур муаммонинг ҳал қилиниши учун АҚШ Германиядан комплекс ечим пакетини тақдим этишини истайди.
Худди аввалги маъмуриятда бўлгани сингари Байден маъмуриятининг ҳам устувор талаби – европаликларнинг Россия газига боғлиқлигини камайтириш ва Украинанинг Европа газ таъминоти тизимига қўшилиши талабидан иборат.