Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида аралаш жанг санъатлари – ММА бўйича ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртимиз Ўғилой Насимова ўзининг бешинчи жангини ўтказди.
Ў.Насимова 58 килограмм вазн тоифасида мезбонлар вакиласи Гулмира Собиржоновага қарши жанг олиб борди. Баҳснинг биринчи раундида спортчимиз рақибига кетма-кет зарбалар йўллади ва уни кокаутга учратди.
Ўғилой профессионал фаолияти давомида жами 5 та жанг ўтказиб, уларнинг 4 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир маротаба мағлубиятга учраган.