Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси ва халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари депутат гуруҳларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзМТДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва Халқ депутатлари Нукус шаҳри ва барча туман Кенгашларига сайланган депутатлар, партия вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлис кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракцияси ҳамда халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларидаги депутат гуруҳларининг 2019-2024 йиллардаги фаолияти сарҳисоби ҳамда галдаги вазифалар белгиланди.
Йиғилишда ўтган даврда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Жўқорғи Кенгесидаги “Миллий тикланиш” партияси фракцияси ва Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларидаги депутат гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақият билан бирга камчиликлар танқид қилинди. Шунингдек, депутатлар томонидан мунтазам равишда белгиланган жадвал асосида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказилиб, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламларига кўмак берилаётгани ҳамда галдаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Мажлисда таъкидланганидек, Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган фикр ва ташаббуслари халқимиз ҳаётининг энг устувор йўналишларини, келажагини белгиловчи стратегик катта аҳамиятга эга бўлиб, ушбу вазифалар ижросига партиядан сайланган барча депутатлар бирдек масъул эканлиги таъкидланиб, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар ва депутатлар олдидаги асосий вазифалар баён этилди.
Шунга мувофиқ, депутатлар ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришлари керак деган фикрларнинг асл моҳиятини англаган ҳолда ҳар бир депутат ўз ваколатидан унумли фойдаланган ҳолда, янада масъулиятли бўлиши талаб қилинади.
Натижада, Президентимиз томонидан белгилаб берилган асосий вазифалардан бири бўлган, Халқ депутатлари кенгаши сўрови ва текшируви каби янги механизмлар орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири