Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молия бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (ACCA) билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Вазирликда АCCАнинг Евроосиё ва Яқин Шарқ бўйича портфели бошқарувчиси Куш Ахужа иштирокида ўтказилган учрашув ҳам ана шундай ҳамкорлик давомидир.

Учрашувда бухгалтерларнинг халқаро сертификатлаш фаолиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ACCA вакиллари Ўзбекистондаги ACCA талабаларининг имтиҳондан ўтиш кўрсаткичлари, олий ўқув юртларини аккредитациядан ўтказиш жараёни, иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим стандартлари асосида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларини баён этди.

Шунингдек, учрашув якунида бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молия соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ҳамда барқарор ривожланиш учун халқаро ҳисобот стандартларини жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА