Европанинг кўплаб мамлакатларида рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво кузатилмоқда, дейилади “Interfax.ru” нинг “Associated Press” маълумотига таяниб берган хабарида.

Польшанинг айрим туманларида кейинги 11 йил давомида илк марта ҳарорат 28 даражага тушган. Чехияда кечаси энг совуқ об-ҳаво қайд этилган.

 Германияда қалин қор ёғиши туфайли дарахтлар синиб, йўл ҳаракати ҳодисалари миқдори ошган. Истамбулда қалин қор туфайли транспорт ҳаракати анча пайт тўхтаб қолгани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Испанияда энг паст ҳарорат қайд этилганди. Совуқ ҳаво, одатда, қиш илиқ келувчи Валенсия, Барселона, Севилья ва Мурсияда ҳам кузатилмоқда.