Бу ҳақда Россиянинг Sputnik агентлиги маълум қилди.

Агентликнинг Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотига асосланиб хабар беришича, ўтган кунларда (17-18 январь) мамлакатда COVID-19 ни юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам янги ҳолат аниқланмаган.

Шундай қилиб, касалланиш статистикаси 5 январь ҳолатида турибди. Ўшанда беш кишида коронавирус аниқланган эди. Мамлакат бўйича касалликка чалинганлар жами 13 минг 308 кишини ташкил этмоқда.

“Пандемия бошлангандан буён шифокорлар 13 минг 218 кишини, ёки жами беморларнинг 99,3 фоизини коронавирусдан даволашга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Тожикистонда пандемия даврида COVID-19 дан вафот этганлар сони 90 кишини ташкил этмоқда”, дейилади хабарда.

ЎзА