Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматидан маълум қилишларича, ўтган йилда юртимизга кириб келган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга кўп демакдир.

Шунингдек, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,20 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 миллион долларга ёки 15 фоизга ошган.

Мазкур ҳисоб-китоблар натижасида халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,83 миллиард долларга етгани маълум бўлмоқда.