Индонезиянинг Сулавеси оролида ер қимирлаши оқибатида ҳалок бўлгани аниқланганлар айни пайтгача 96 нафарни ташкил этди, деб ёзади “Detik” янгиликлар портали. Бундан аввалги хабарда қурбонлар сони 76 киши экани ёзилганди.
Ғарбий Сулавеси вилояти ҳукумати ер қимирлашдан кейин минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Табиий офатларга қарши кураш бошқармаси раҳбари Дони Монардонинг баёнот беришича, фавқулодда ҳолат яқин бир-икки ҳафтадан кейин бекор қилиниши мумкин.
Ўтган ҳафта жума куни тунда Ғарбий Мамужу шаҳри яқинида 6,2 балли зилзила юз берди. Натижада 15 минг киши зудлик билан уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Мамлакат президенти Жоко Видодо табиий офат қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдириб, маҳаллий ҳукуматга зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун тезкорлик билан чора кўришни буюрди.