ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 январдаги қарорига кўра, Ахмедов Баходир Маджитович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди.

Баходир Ахмедов шу кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг  Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.