– Йўқ, мумкин эмас.

Транспорт воситасини эгасининг қуйидаги қариндошлари ишончномасиз бошқариши мумкин:

ота-онаси;

эри (хотини);

болалари;

ака-укалари;

опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

Ушбу тартиб Президентимизнинг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

ЎзА

Мазкур рукнда Тошкент давлат юридик университетининг “Юридик клиника”си билан ҳамкорликда шу мазмундаги жамоатчиликка қизиқ савол-жавоблар мунтазам бериб борилади.