Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар томонидан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Ҳидоятов Шерзод Саиджонович номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди. Ш.Ҳидоятов шу кунгача қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Салиев Музаффар зиммасига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилган эди.