Жорий йилнинг 8-12 январь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳрида масофавий тарзда математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан 17-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ташкил этилди.
Унда 14 нафар ўзбекистонлик ўқувчи муносиб иштирок этиб, олимпиада якунига кўра 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 11 та бронза медални қўлга киритди. Ўтган йили мазкур Олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 6 та медални қўлга киритган эди.
Мазкур халқаро олимпиада 2005 йилдан бошлаб ҳар йили Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилиб, унда турли давлатларнинг жамоалари уч нафар математика, икки нафардан физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларини чуқур ўзлаштирган ўқувчилар жамоалари билан қатнашадилар.
Жорий йилги Халқаро Жаутиков олимпиадасида 21 та давлатдан 146та жамоа, жами 1006 нафар иштирокчи ўз билимини синаб кўрди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Олимпиадада 10 та жамоа иштирок этди.
17-Халқаро Жаутиков олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчиларнинг натижалари билан танишинг:
Толибов Диёрбек (олтин медаль)— Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси
Исмоилов Дониёрбек (кумуш медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11-синф ўқувчиси
Холматов Жалолиддин (бронза медаль) — Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси
Буриев Искандар (бронза медаль) — Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси
Обилов Давронбек (бронза медаль) — Жиззах вилояти, Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
Набихонов Набихон (бронза медаль) — Сирдарё вилояти Гулистон тумани 23-мактабининг 11-синф ўқувчиси
Қодирқулов Илғор (бронза медаль) — Сирдарё вилояти Қоракўл мактаби 10-синф ўқувчиси
Рахматов Анварбек (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 9-синф ўқувчиси
Ражаббоев Лазизбек (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 10-синф ўқувчиси
Олимов Олимжон (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11-синф ўқувчиси
Зоиров Афзал (бронза медаль) — Навоий Қоракўл мактаби 10-синф ўқувчиси
Физика фанидан
Хашаев Раиль (кумуш медаль)— Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги 71-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан
Ўринов Азимжон (бронза медаль) — Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси
Хўжақулов Дилшодбек (бронза медаль)— Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
Айтиш жоизки, ушбу халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчиларнинг иштироки билан боғлиқ тайёрлов ва мувофиқлаштириш ишлари Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси Сардор Базарбаев томонидан амалга оширилди. Шунингдек Сардор Базарбаев ушбу Олимпиадада Ўзбекистон терм жамоасининг раҳбари сифатида қатнашди.