Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини энди БАА чемпионатида давом эттиради.

Ҳамдамов расман Дубайнинг «Ал Наср» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди.

Достон янги жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. БАА премьер лигасида 12-турдан кейин «Ал Наср» 24 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

ЎзА