Покистон ҳудуди электр энергиясидан узилиб қолди, деб хабар бермоқда «РБК».
Бу ҳақида мамлакат энергетика вазири Умар Аюб баёнотига асосланиб маҳаллий ахборот манбалари маълум қилган, дейилади «РБК» хабарида.
Хабарда қайд этилишича, узилиш оқибатида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб қарийб 200 миллион киши электр таъминотисиз қолган.
Узилишлар Покистоннинг Карачи, Исломобод, Лаҳор, Мултон, Касур каби йирик шаҳарлари ва бошқа ҳудудларида ҳам кузатилган.
Вазир аҳолини ушбу вазиятда хотиржамликни сақлашга чақирди. Унинг қўшимча қилишича, Покистон ҳукумати энергия узатилишини Тарбелдаги электростанция орқали қайта тиклашга уринмоқда.
Нашр маълумотига кўра, узилишга электр энергиясини тақсимлаш тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.