Тошкентда янги кинотеатр иш бошлади

Тошкент шаҳар Олмазор туманида янги – “Riviera” кинотеатри иш бошлади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги йил бошида фойдаланишга топширилган замонавий “Riviera” кинотеатрида томошабинлар учун барча қулайлик мавжуд.

Кинотеатрнинг заллари халқаро стандартдаги Barco ва Christie кинопроекторлари ҳамда MAG ва DOLBY тизимлари билан жиҳозланган.

  04.01.2021, 13:32  |    22 марта кўрилди