Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов билан учрашувда Панжоб университети билан ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтган эди.

 

Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Холид Акром ва Панжоб университети вице-канцлери, профессор Муҳаммад Салим Мажар билан элчи Ойбек Усмонов ҳамда институт ректори Байрамбай Отемуратов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Полатбек Калхановлар онлайн форматда ўтказилган учрашувда келгусида илмий-педагогик фаолиятда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

 

Бу ҳақда Покистон Ислом Республикаси «National Herald Tribune» газетасининг 2020 йил 25 декабрь кунги сонида материал чоп этилди.

 

Учрашувда Панжоб университети вакиллари талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларни ўзаро алмашиш, 6 ойдан 1 йилгача бепул ва барча харажатлари қопланадиган ўқув сафарларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдириб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олган эди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.