Барча севиб кутадиган Янги йил байрами тароватини тарқатиш, аҳолига юқори кайфият улашиш мақсадида Нукус гарнизони ҳарбий хизматчилари И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳудудида ўрнатилган бош арча олдида концерт дастурини намойиш этди.
Шоду ҳуррам кайфиятда сайр қилиб юрган юртдошларимиз Янги йил байрамининг бош қаҳрамони – Қорбобо кийимида майдонга чиққан Нукус гарнизони ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлардан баҳра олган бўлса, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар эелементлардан иборат бўлган кўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларини завқ билан томоша қилишди.
Қувончи ичига сиғмаган иштирокчилар жараёнларни қўл телефони орқали тасвирга олишга ошиқди.
Ҳарбий хизматчилар томонидан байрам томошалари шаҳар бўйлаб давом этади.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати