“Роскосмос” 2021 йилда кейинги 11 йилда илк марта Халқаро космик станция учун янги “Наука” модулини юборади.
“Interfax.ru” бу ҳақда хабар тарқатган.
Ҳозирги пайтда мазкур учириш май ойига белгиланган, лекин давлат корпорацияси раҳбари Дмитрий Рогозиннинг айтишича, қўшимча текширув ишлари тақозо этиб қолинган тақдирда бу иш июлга кўчирилиши мумкин. Айни пайтда Бойқўнғирда модулнинг ҳар томонлама назорат синовлари олиб борилмоқда. “Роскосмос” модулнинг назорат текшируви ва тестларининг ярмидан кўпи ўтказилганини маълум қилган.