Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ҳам кенг нишонланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев йиғилганларни байрам билан қутлади.

Таъкидланганидек, Конституция мамлакатимиз ривожи йўлидаги муҳим қадам, фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат қуришда қонун устуворлиги, ғоя, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган нормалар ҳамда халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларига мослиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Ўтган чорак аср давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституция асосида амалга оширилаётгани, бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.

Давлатимиз раҳбари “Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” деган эди. Демократик тамойилларга асосланган давлат барпо қилар эканмиз, ҳар бир фуқаро ҳаётдан рози бўлиб яшашга ҳақлидир.

Байрам тантанасида қонун устуворлигини таъминлашда хизмат кўрсатаётган прокуратура, Адлия бўлими, Ишки ишлар бўлими, суд фаоллари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тадбир иштирокчиларига  концерт дастури намойиш этилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири