ТАТУ ва KOICA истиқболли лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.

Учрашувда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган КОICА мутахассислари иштирок этдилар.

KOICA

КОICА мутахассислари университетда бўлиб, ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган «АКТ орқали Тошкент ахборот технологиялари университетининг инновацион таълимий муҳитини ривожлантириш» лойиҳасини яқиндан ўрганишди.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳар иккала томон ахборот технологиялари, жумладан масофавий таълим ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари хусусида таклифларини билдирди. Қайд этилганидек, ТАТУ ва КОICА ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади.