Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Давлат тест маркази мутасаддилари томонидан абитуриентлар диққатига муҳим янгилик маълум қилинди.
– Ҳар бир абитуриент ўзига тегишли рухсатномани олиши ҳақида телефон орқали хабарномалар билан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан мингга яқин талабгор рухсатномасини олмагани кузатилган, – деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.
– Абитуриентларга янада қулайлик яратиш мақсадида шуни таъкидлашимиз лозимки, шу кунгача рухсатнома олмаган йигит-қизларга тест синовига киришдан 1 соат олдин имтиҳонлар ўтадиган жойнинг ўзида рухсатномасини бериш имкони яратилган.
Келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан яна шуни қўшимча қиламизки, агар тест синовлари ўтказилаётган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилса, тест синовлари маълум муддатга кечиктирилиши мумкин.
ЎзА