Қорақалпоғистонда абитуриентлар учун қўшимча 83 автобус ажратилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикасидан 70 минг 482 абитуриент тест синовларида иштирок этиши кутилмоқда. 
Туманларда яшовчи абитуриентларнинг Нукус шаҳрига етиб келиши учун қўшимча 83 автобус ажратилди. Бу автобуслар 14 сентябрга қадар узлуксиз қатновни амалга оширади.

 

Е.Қаноатов, ЎзА