Нукус туманида замонавий архитектура услубида янги боғча бунёд этилмоқда

Нукус туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари шу кунларда янада кенг тус олган.
Хусусан, “Тўктов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилмоқда. Бинонинг қурилиш ишларига “Maxelitstroy” масъулияти чекланган жамиятининг қурувчилари жалб этилган. Муассасанинг умумий лойиҳа қиймати 3 миллиард 37 миллион сўмдан иборат бўлиб, ҳозирда бунёдкорлар объектда ғишт териш, темир бетон ва сувоқ ишларини бажармоқда.
3.jpg
120 ўринга мўлжаллаб, замонавий архитектура услубида бунёд этилаётган боғчада гуруҳ хоналари, спорт зали, аттракцион ва ўйин майдончалари ташкил этилади.
Муассаса жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
8.jpg

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА