Тунги клублар, паб ва барлар коронавирус инфекцияси тарқалиши учун энг қулай нуқталар экан. Машҳур “The Telegraph” нашри тажрибали экспертлар иштирокида ўтказган сўров натижалари шундай хулоса чиқаришга асос бўлган.
Ноттингем университети молекуляр биология профессори Жонатан Боллнинг сўзларига қараганда, юқорида санаб ўтилган жойларга одамлар, асосан, мулоқот мақсадида келишади. Бунинг устига шериклар бир-бирига яқин туришади. Айни ҳолатда хавфсизлик учун тақозо этиладиган оралиқ масофани сақлаш жуда қийин.
Лестердаги Қироллик шифохонаси вирусологи Жулиан Танг таъкидлашича, спиртли ичимлик ичган шахслар, табиийки, ҳушёрликни йўқотадилар ва зарар қоидаларни унутиб қўядилар.
Мақола муаллифлари, шунингдек мисол тариқасида Жанубий Кореядаги «супер тарқатувчи» йигит билан кечган воқеани ҳам келтиришган. Маълум бўлишича ўша “қаҳрамон” бир кечанинг ўзида 5 та бар ва тунги клубни кезиб чиққан. Кейинчалик COVID-19 таҳлили мусбат натижа берган ушбу вирус ташувчи йигит ўша тун дам олиш масканлари бўйлаб сайр қилганда 100 дан зиёд фуқарога коронавирус касаллигини юқтиргани аниқланган. Шундан сўнг Сеул шаҳри мэри бар ва клубларни ёпиш тўғрисида қарор чиқарган.
ЎзА