Қорақалпоғистонда 5 ойлик карантидан сўнг шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда «Дамас», «Газель» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган йўналишли транспортлар фаолиятига рухсат берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг хабар беришича, бу каби йўловчи ташувчи жамоат транспорт воситалари 17 август кунидан бошлаб Қорақалпоғистон ҳудудида ҳаракатланиши мумкин.
Жамоат транспортларининг фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги қоидаларга қатъий амал қилиш талаб қилинади:
– Автокорхона томонидан автотранспорт воситасини ҳар бир қатнаш (рейс) олдидан ва охирги бандаргоҳда, шунингдек, автошахобчаларда тўла дезинфекция қилиш;
Транспорт бошқарувчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларни доимий равишда ўз вақтида алмаштириб бориш;
– Салонга фақат тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш;
«Дамас» ва микроавтобусларнинг олдинги ўриндиғига йўловчларнинг минишига рухсат этилмайди.
Е.Қаноатов, ЎзА