ЖССТ она сутида коронавирусга қарши курашувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлади

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг билдиришича, ҳомиладор аёллар билан бирга чақалоқларда ҳам жуда минимал фоизда коронавирусга чалиниш кузатилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти она коронавирус билан касалланган бўлса ҳам, янги туғилган болани кўкрак сути билан эмизишни тавсия этмоқда. Чунки кўкрак сутида жуда кўп иммуномодулинлар ва касалликка қарши курашувчи антитаначалар мавжуд. Шу боис она сути бола учун «биринчи эмлаш», вазифасини бажаради.Тажрибалар кўрсатишича, она сути чақалоқларга вакцинадек таъсир қилмоқда.Коронавирус билан касалланган онадан туғилган чақалоқлардан 12-24 соат ичида ва 24 соатдан кейин олинган тестлар уларнинг иммунитетида касаллик билан курашиш қобилияти шаклланганини кўрсатмоқда.

 

ЎзА