Нукусда 894 та ўринга мўлжалланган тақсимлаш марказлари тайёр бўлмоқда

Нукус шаҳрида коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун жойлаштириш мумкин бўлган 894 та ўринга мўлжалланган захира жойларни ташкил қилиш ишлари якунига етмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматининг маълум қилишича, Нукус олимпия ва миллий спорт мактабидан 390 та, Олимпия захиралари мактаб-интернатидан 336 та ҳамда Теннис мактаби ёпиқ залидан 168 та ўринга мўлжалланган махсус тақсимлаш марказлари ташкил қилинган.
photo_2020-08-11_16-09-57.jpg
photo_2020-08-11_16-09-58.jpg
photo_2020-08-11_16-10-01.jpg

 

Е.Қаноатов, ЎзА