Нукусда моддий таъминот мутахассисларининг касб байрами нишонланди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги моддий таъминот мутахассислари ва таъминотчиларининг касб байрами муносабати билан бир гуруҳ фидойи ҳарбий хизматчиларни рағбатлантирди.
Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда очиқ ҳавода бўлиб ўтган ўтган тадбирда округ оператив ва қўшинлар поғонасидаги моддий таъминот мутахассислари ҳарбий қисм ва муассасаларни барча турдаги зарур бўлган моддий таъминот воситалари билан узлуксиз таъминлаш ва ўз вақтида шахсий таркибга белгиланган меъёр талабларини етказишда салмоқли ҳисса қўшиб келаётгани таъкидланди.
Айтиш жоизки, мустақиллик йилларида миллий армиямизда ривожланиб келаётган янгича ҳарбий анъаналарга кўра, ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги моддий таъминот мутахассислари ва таъминотчиларининг касб байрами” сифатида кенг нишонланиши йўлга қўйилган.
Тадбирда моддий таъминот мутахассисларига миннатдорчилик эълон қилиниб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Сержантлар таркибидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳарбий унвонлар билан тақдирланди.
_U4A8267.JPG
_U4A8329.JPG

 

ЎзА