​Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар асоссиз

Бугун, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Тажетдинович Ерниязовнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Бу хабарнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган repost.uz сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлди ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги ушбу хабар рад этилди.

Вазиятга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

– Бу хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Муса Тажетдинович ҳаёт ва айни пайтда даволанмоқда. Етакчи мутахассислар у кишининг соғлиги тикланиши учун курашяпти, узлуксиз консилиумлар ўтказиляпти. Асоссиз хабар тарқатишнинг жавобгарлиги борлигини унутмаслик лозим, – дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида​.

 

ЎзА