Тошкент – Душанбе авиа йўналиши ҳам тикланади

Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонни жорий йил 1 июлдан бошлаб Душанбега мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилиши тўғрисида хабардор қилди. Бу ҳақдаги расмий мактуб Тожикистон транспорт вазирлигига жўнатилган.
Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасидаги авиа рейс дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши муносабати билан 16 мартда тўхтатилган. Ўша кундан бошлаб Ўзбекистон бир қатор давлатлар қаторида Тожикистан билан ҳам чегараларни ёпган.
Ёдингизда бўлса, 15 март куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирган дастлабки 4 нафар бемор аниқланган эди.

 

ЎзА