“Squawka” нашри XXI асрда ўтказилган Чемпионлар лигаси финалларида энг яхши ўйин кўрсатган футболчилар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2011 йил “Манчестер Юнайтед”га (3:1) қарши финалда кўрсатган ўйини учун биринчи ўринни эгаллади.
2002 йил “Реал” сафида ўйнаган Зинедин Зидан “Байер”га (2:1) қарши ўтган сўнгги ҳал қилувчи беллашувдаги ўйини учун 2-ўриндан жой олган. 2009 йилда “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” (2:0) ўртасидаги беллашувда ёрқин ўйин намойиш этган Хави кучли учликни якунлаб берди.
Ҳозирда “Ювентус” сафида майдонга тушаётган Криштиану Роналду ушбу жадвалнинг кучли ўнталигига кира олмади. У 2017 йил “Реал” жамоаси аъзоси сифатида “Ювентус”га (4:1) қарши бетакрор ўйини учун 11- поғонага муносиб кўрилди.
Қуйида рейтингдан жой олган барча 15 та футболчи билан танишиб олишингиз мумкин:
1. Лионель Месси (финал 2011 йил “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” 3:1).
2. Зинедин Зидан (финал 2002 йил “Реал” – “Байер” 2:1)
3. Хави (финал 2009 йил “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” 2:0)
4. Стивен Джеррард (финал 2005 йил “Ливерпуль” – “Милан” 3:3 (3:2 пен.)
5. Оливер Кан (финал 2001 йил “Бавария” – “Валенсия” 1:1 (5:4 пен.)
6. Дидье Дрогба (финал 2012 йил “Челси” – “Бавария” 1:1 (4:3 пен.)
7. Арьен Роббен (финал 2013 йил “Бавария” – “Боруссия” 2:1)
8. Анхель ди Мария (финал 2014 йил “Реал” – “Атлетико” 4:1)
9. Гарет Бэйл (финал 2018 йил “Реал” – “Ливерпуль” 3:1)
10. Диего Милито (финал 2010 йил “Интер” – “Бавария” 2:0)
11. Криштиану Роналду (финал 2017 йил “Реал” – “Ювентус” 4:1)
12. Стив Макманаман (финал 2000 йил “Реал” – “Валенсия” 3:0)
13. Андрес Иньеста (финал 2015 йил “Барселона” – “Ювентус” 3:1)
14. Серхио Рамос (финал 2016 йил “Реал” – “Атлетико” 1:1 (5:3 пен.)
15. Эдвин ван дер Сар (финал 2008 йил “Манчестер Юнайтед” – “Челси” 1:1 (6:5 пен.).
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА