Versal тўйхонаси сотувга қўйилди

“Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК таъсисчилигидаги “Тантана Сервис” МЧЖ балансидаги Versal ресторани сотувга қўйилди.
Бу ҳақда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Умумий майдони 0,3357 га. ҳудудни эгаллаган ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.
Маълум бўлишича, рестораннинг баҳоланган бошланғич қиймати 34,6 миллиард сўмдан зиёд суммани ташкил этади.
Нархни ошириб бориш йўли билан ўтказиладиган аукцион очиқ кўринишда бўлиб ўтиши режаланган. Мазкур аукцоннинг ўтказилиш муддати 15 июнга белгиланиб, аризалар 13 июнгача қабул қилинади.

 

ЎзА