Ушбу сайт Франциядаги Марказий Осиё давлатлари ҳақида доимий ахборот бериб борадиган ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Мазкур мақолада “Амударё соҳили одамлари” ҳужжатли фильмини суратга олиш учун Қорақалпоғистон Республикасига, шу жумладан Мўйноқ туманига ташриф буюрган Франциянинг “Cinedoc films” компанияси кинорежиссёри ва продюсери Кристиан Лелонгнинг мақсади, режалари ва таассуротлари тўғрисида сўз юритилади. Картина тақдимоти 2021 йилда бўлади.
Мақолада қайд этилишича, таниқли кинорежиссёр Африканинг Нигер, Мали, Сенегал ва Марокаш мамлакатларида бўлиб, у ердаги аҳолининг яшаш шароитлари, миллий урф-одат ва дастурлари тўғрисида бир қанча ҳужжатли фильмлар суратга олган.
Кинорежиссёр Оролбўйига ташрифи чоғида экологик қийин шароитга қарамасдан аҳолининг руҳи баланд эканлигини алоҳида қайд этади. Фильмни суратга олишдан мақсад эса, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг миллий маданияти, урф-одатини, бағрикенглиги ва меҳмондўстлигини жаҳон ҳамжамиятига етказишдан иборат. Фильм томошабинларида албатта ушбу жаннатмакон юртни келиб кўриш истаги уйғониши шубҳасиз.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бугунги кунда Оролбўйида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жаҳон ҳамжамиятининг эътиборида бўлмоқда.