Мўйноқда 10 та балиқчилик фермер хўжалиги ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Мўйноқ туманида интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва туманда балиқчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида туманнинг “Бўзатов” ОФЙ “Қизил жар” қишлоғида 25 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган ва эски Мўйноқ консерва комбинатига тегишли бўлган 1000 гектар майдонда янгидан балиқчилик хўжалиги ташкил қилинди.
 
photo_2020-05-05_18-51-42.jpg
photo_2020-05-05_18-51-24.jpg

Neq Muynak city телеграм ахборот каналининг хабарига кўра, бунинг учун ҳовузлар тозаланиб, уларга сув етиб келувчи 13,7 километр узунликда канал ва ариқлар қазилиб, трубалар, сувни меъёр асосида тамба (затвор) бериш учун ускуналар ва 2 та сув насоси ўрнатилди.

photo_2020-05-05_18-51-46.jpg
photo_2020-05-05_18-51-37.jpg
Мазкур хўжалик негизида 10 та фермер хўжалиги ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. Ҳозирги кунга келиб, фермер хўжаликлари томонидан жами 10 тонналик балиқлантириш ишлари амалга оширилди ва жараён давом этмоқда.

 

ЎзА