Халқимиз машаққатлар олдида чекинмайди

Кейинги ойларда халқимиз бошига тушган офат-короновирус падемиясидаги машаққатларни енгиб ўтишда халқимиз кўрсатаётган ўзаро ҳамкорлик, жипслик, Президентимиз Мурожаатларига лаббай деб жавоб бериб, бир мушт бўлиб бирлашиб, карантиндан соғ-омон чиқиб, оилалари бағрига қайтаётган ҳар бир ватандошимиз ўз шижоат ва жасоратини яна бир марта намойиш қилди.
Табиат қийинчиликлари, турли кутилмаган офатлар халқимиз иродасини асло буколмаган.
Куни кеча Сирдарё вилояти Сардабо туманидаги табиий офат ҳам барча ҳамюртларимизни яна бир марта мардонавор ўзаро кўмакка, қўллаб-қувватлашга чақирди. Кучли ёмғир ва шамол оқибатида Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келиши туфайли туманнинг Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош қишлоқлари аҳолиси яшаш жойларини сув босиб кетганлиги ва бошқа барча талафотлар ҳар бир Ўзбекистонликни хавотирга солди.
Халқимиз Президентимизнинг нафақат мамлакатимиз тақдири, балки юртимизнинг ҳар бир фуқаросига бўлган меҳр ва ғамхўрлигини, эътиборини ҳар бир қилинаётган ишларда англаб, сезиб турадилар.
Айниқса, сирдарёлик ҳамюртларимиз Президентимизнинг зудлик билан воқеа содир бўлган ерга етиб келганини, ИИВ, Миллий гвардия,ФВВ ва Бош Вазир раҳбарлигидаги барча ҳукумат аъзолари, раҳбарлар рўй берган талафот оқибатларни бартараф қилишга киришганлигига гувоҳ бўлиб, бу табиий офатдан ҳам омон-эсон чиқишларига қаттиқ ишонмоқдалар.
Давлатимиз раҳбари ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, ушбу синовли кунларни сабр бардош билан енгиш учун барча чора тадбирлар белгиланишини айтди.Айниқса Президентимизнинг “Шароит яхши бўлмагунча бирорта раҳбар мен бошчилигимда ҳеч қаёққа кетмайди”деб топшириқ бергани ҳам давлатимиз раҳбарининг ҳамиша халқ билан бирга эканлигининг ёрқин кўринишидир.
Аҳолини сув тошқинидан асраш учун 11 минг 598 нафар фуқаро зудлик билан эвакуация қилингани, талафот кўрган оилаларга тиббий, моддий, маънавий ёрдам берилаётганлиги ҳам диққатга сазовордир. Шу ўринда мен Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги қуйидаги сўзларни келтириб ўтмоқчиман: “Биз ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликлардан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз… Бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз”
Шу кунларда Президентимиз тилга олган бу тарихий ҳақиқатлар халқимизнинг ўзаро биродорлигида, бир-бирига ҳамкорлиги, қийинчиликлар олдида камарбасталиги, оғизбирлигида намоён бўлмоқда. Бу фазилатларни биз аввало давлатимиз раҳбарининг табиий офатларни бартараф қилишдаги жонкуярлиги, белгиланаётган чора ва тадбирлар, қийналган ҳар бир фуқарога ғамхўрлигида рўй-рост кўрмоқдамиз. Бу эса таббий қийинчиликларни енгиш учун қийналаётганларга ҳар бир Ўзбекистонлик ёрдам қўлини чўзаётганлигида намоён бўлмоқда.
Сардобадаги сув тошқини офатларидан озор чеккан, талафот кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқлар, экин майдонларидаги талафотлар оқибатини тугатишга Қорақалпоғистонлик дўсти-биродарлар биринчилардан бўлиб ёрдам бердилар. Сирдарёга қорақалпоқ элидан 30 бош қорамол, 35 тоннадан зиёд гуруч, 50 миллион сўмлик кийим кечаклар, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулоти жўнатилди.и Шунингдек Сирдарёнинг ёрдам ҳисоб рақамига 5 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилди.
Қорақалпоғистонликлар яқинда Бухоро вилоятининг Олот туманидаги табиий офат оқибатларини тугатиш учун ҳам 200 тонна цемент, З0 тоннадан ортиқ гуруч жўнатиб Олотликларни қўллаб – қувватлаган эдилар. Биз қорақалпоғистонликлар Сардоба тумани халқи билан биргамиз, уларга ҳамдардмиз. Касалхонадаги бемор хам, уйсиз қолаётган аҳоли ҳам, экинлари нобуд бўлган,боғлари талофат кўрган деҳқону, боғбон ҳам асло ёлғиз эмас.Бутун халқимиз меҳридан, қўллаб қувватлашидан бу офатлар тезда бартараф бўлишига ишонамиз.
Негаки биз яшаётган заминда инсоният пайдо бўлганидан бери одамзод не-не балоларга гирифтор бўлмаган. Одамлар ҳамиша бир-бирига интилиб, бирини қуллаб, бир-биригаишониб яшаганлар. Бир-бирининг оғририни енгил қилганлар,дардига малҳам бўлганлар.Бундай улуғ қадриятлар халқимизнинг буюк маънавий меросига айланганини ҳаёт ҳақиқатлари кўрсатиб турибди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда халқпарпарвар, инсон манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиб келаётган Президентимизнинг қарор ва Фармонлари ижроси билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида, обод шаҳар ва қишлоқларда, ёшларимизнинг ишонч тўла мурод ва мақсадларида намоён бўлмоқда.
Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтириб ўтиш жоиз деб ўйлайман: “Халқимиз шуни яхши билиши керак. Олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб…ишимизни мукаммал бажарсак, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради…”
Президентимиз халқимиз матонатига ишонади. Ҳаётимиз учун оғир келаётган 2020 йилнинг барча қийинчиликлари албатта орқада қолади. Мамлакатимизда Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат Ватанимизнинг ижтимоий иқтисодий равнақи, тинчлик осойишталиги, аҳоли турмуш фаровонлиги,халқимиз бахтли турмушининг кафолатидир.
Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА,
 
“Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
ЎзА