21-22 апрель кунлари Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «География фани ва уни ўқитишнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий онлайн анжумани бўлиб ўтди.
Ҳозирги карантин шароитида иштирокчиларнинг ўз уйларида қолиб, мазкур тадбирда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида илмий-амалий анжуман «Zoom» платформасида онлайн форматда ўтказилди.
География фани ва уни ўқитишнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг натижаларини кенг миқёсда муҳокама қилиш ва таклифлар бериш мақсадида ташкил этилган илмий тадбирни институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Полатбек Калханов очиб берди.
Икки кун давом этган илмий-амалий анжуманда жами 20 дан ортиқ баёнотлар ўқилди.
Анжуманга Ўзбекистон бўйича илмий тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари, умумий ва ўрта-махсус таълим даргоҳлари, шунингдек, илмий тадқиқотчилар томонидан ёзилган 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар келиб тушди.
Анжуманда география фани ва уни ўқитишда педагогик технологиялар, шунингдек, географиянинг долзарб масалаларини ўрганишга кенг жамоатчиликни жалб этиш, таҳлил қилиб, умумийлаштириш ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ислам Матеков,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.