Дезинфекция ишларида узилиш йўқ

Коронавирус пандемияси туфайли халқимиз синовли кунларни бошдан ўтказмоқда. Мамлакатимизнинг барча жойларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тизимли олиб борилаяпти. 
 
photo_2020-04-02_20-49-54.jpg
photo_2020-04-02_20-49-31.jpg

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази, Миллий гвардия ва яна бошқа ҳамкорлар томонидан оммавий дезинфекция қилиш ишлари ўтказилди. Унда 20 га яқин махсус транспортлар ва 70 нафардан ортиқ масъул ходимлар иштирок этди. Тадбир доирасида шаҳардаги А.Досназаров, Амир Темур, Тўрткўл гузари, Қорақалпоғистон каби марказий кўчаларга дезинфекция эритмаси сепилди.

photo_2020-04-02_20-50-30.jpg
photo_2020-04-02_20-49-35.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА