Мамлакатда коронавирус сабаб 2100 одам назоратга олинган

Ўзбекистон ҳудудидаги эпидемологик вазият, касалланганларнинг аҳволи, қолаверса, ушбу вирусга чалинмаслик учун халқимиз томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумот берди.

– Ўзбекистон республикасида 17 март соат 9:00 ҳолатида 8 бемор рўйхатга олинган. Уларнинг барчаси Вирусология илмий текшириш институтига жойлаштирилган. Тегишли даволаш муолажаларини олмоқда. Коронавирус инфекцияси бўйича вазият назоратда. Шу пайтгача мамлакатимизда 7 минг 900 дан кўп одамга карантин чоралари белгиланган. Уларнинг 5 минг 300 нафарга яқинига карантин тадбирларини ўтаб бўлгани ва касаллик белгилари бўлмагани учун жавоб берилган. Ҳозирги кунда 2100 одам назоратда турибди.

 

ЎзА