Ташқи ишлар вазирлиги Таиландга кетаётганларни огоҳлантирмоқда

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра Таиланд Қироллиги КОВИД-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Viza on arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.

Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб ташқи ишлар вазирлиги Таиланд, Камбожа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтмоқда.

 

ЎзА