27 март – Халқаро театр куни муносабати билан 21-27 март кунлари мамлакатимизда Театр томошалари ҳафталиги бўлиб ўтади.
Кейинги йиллар давомида миллий театр соҳасида қўлга киритилган ютуқ ва янгиликлардан томошабинларни баҳраманд қилиш, уларга ижодий жамоаларнинг энг сара спектаклларини туҳфа этиш мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсаддир.
Ҳафталик давомида, шунингдек, театр рассомлари ижоди, саҳнавий либосларга оид кўргазмалар, актёр ва режиссёрлар, драматурглар иштирокидаги давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Н.УСМОНОВА, ЎзА